Замонавий хирургия муаммолари муҳокама қилинди

19:19 09 Октябр 2023 Жамият
483 0

Фото: Халқ сўзи

Aндижон давлат тиббиёт институтида “Замонавий хирургиянинг муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда Россия, Ҳиндистон, Япония, Татаристон каби ўнлаб давлатлардан 100 нафарга яқин соҳа ходимлари иштирок этди.

— Тиббиёт қанчалар ривожланмасин, барибир, муаммолар юзага келиши табиий хол,—дейди институт ректори Мадаминжон Мадазимов. –Қачонки, шу муаммоларнинг ижобий ечимини таъминланар экан, шундагина ривожланишнинг самарасини кузатиш мумкин. Қувонарлиси шундаки, тиббиёт соҳаси ривожланган давлатлар қаторида республикамиз вакиллари ҳам бу каби муҳим масалаларда фаол иштирок этиб келмоқдалар. Бу ҳам бўлса мамлакатимизда тиббиёт соҳасининг тобора ривож топиб бораётганидан далолатдир.

Анжуман давомида мавзуга маърузалар ўқилди. Билдирилган фикрлар баҳсларга уларди, пировардида хулосалар қилинди. Иштирокчилар, шунингдек, муҳокама қилинган мавзулар юзасидан Андижон вилоятида амалга оширилаётган ишларни ҳам таҳлил қилишиб, бу борадаги муҳим вазифалар юзасидан кўрсатмалар беришди.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер