Юнусободда «Cobalt», «BYD», «Mercedes-Benz» автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда «Cobalt», «BYD», «Mercedes-Benz» автомобиллари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
Унда айтилишича, кеча, 17 июль куни соат 21:20 ларда Юнусобод тумани Алишер Навоий-Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасида «Cobalt», «BYD», «Mercedes-Benz» русумли транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ички ишлар бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳат олганлар аниқланмаган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг