Юлдуз Усмонованинг концерти 16 мартдан бошлаб қолдирилади. Бугунги концерт ўтказилади
Архив сурат
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова “Халқлар дўстлиги” саройида 10—25 март кунлари ўзининг янги яккахон концерт дастурини тақдим қилаётган эди. Коронавирус сабабли Юлдуз Усмонованинг концерт дастури 16 март кунидан қолдирилди. 15 мартдаги концерт эса ўтказилади. Концертга ташриф буюрувчилар синчиклаб текширилади.
“Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концерт дастури 16 мартдан бошлаб вақтинча қолдирилди. Олинган барча чипталар ўз кучида қолади. Концерт дастури қачон бўлиб ўтиши ҳақида энг камида икки кун олдин маълум қилинади”, — деди “Ўзбекконцерт” раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг