Ёшларнинг дўстлиги — мустаҳкам келажак пойдевори

14:10 15 Февраль 2023 Жамият
479 0

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказида Озарбайжон-Ўзбекистон ёшлари дўстлик ва ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди.

Форумга Озарбайжон ва Ўзбекистондаги ёшлар ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек талаба-ёшлар жам бўлди.

Тадбир аввалида марказ раҳбари Самир Аббосов сўзга чиқиб, ёшлар мамлакатларимизнинг эртанги кунини, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳамкорлигини белгилаб берувчи асосий омил эканини, мазкур форум бу йўлда камарбаста бўлишини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, форум илк маротаба ташкил этилмоқда.

— Миллатларимиз ёшларининг дўстлиги, биродарлиги бизнинг ҳар томонлама бирлашувимизда, келажак кунларимизнинг порлоқ ва гўзал бўлишида муҳим аҳамиятга эга. — деди Озарбайжондан келган меҳмон, «Ислоҳотчи ёшлар» жамоат бирлашмаси раиси Фарид Шаҳбозли. — Мен биринчи марта Ўзбекистонда бўлишим. Илк ташрифимдаёқ айнан келажагимиз эгаларининг дўстлик ва ҳамкорлигига бағишланган форумда иштирок этишим мен учун унутилмас ҳодиса бўлди.

Форум сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Раҳматжон БОБОЖОНОВ,

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер