ЁШЛАР - СОҒЛОМ ҲАЁТ ТАРАФДОРИ
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Жорий йилнинг 10 август куни Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти ташаббуси, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари ҳамда Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмиталари кўмагида “Ёшлар – соғлом ҳаёт тарафдори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда сенатор ва депутаталар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Ёшлар масалалари комиссиялари, Ёшлар парламенти аъзолари, шунингдек, БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) ва UNODCнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, халқаро экспертлар иштирок этди.
Йиғилишда, спиртли ичимликлар, таркибида никотин моддаси бўлган маҳсулотлар, гиёҳвандлик ва бошқа психофаол моддалар истеъмоли инсон соғлиғи ва унинг ён атрофидагилар учун чинаккам хавфлиги ва шу каби маҳсулотлар истеъмоли таъсирида инсон нима қилаётганлигини билмаслиги натижасида ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар, бахтсиз ҳодисалар, зўравонлик содир бўлиши ҳақида сўз юритилди.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Бу эса давлат ва жамият тараққиётига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қўймайди. Ҳозирда ана шундай хавфни олдини олиш бўйича республикамизда атрофлича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Давра суҳбати ўсмирлар ва ёшларни психофаол ҳамда гиёҳвандлик воситалари каби таҳдидлардан ҳимоя қилиш, ушбу таҳдидларга қарши курашишда ёшларни кенг жалб этиш, профилактиканинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва уни жорий этишда ёшлар иштирокини таъминлаш, бу борада илғор жаҳон тажрибасини таҳлил этиш, наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг олдини олиш бўйича ёшлар томонидан келгусидаги ҳаракатлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, ёшларни соғлом турмуш тарзига йўнатлириш мақсад қилинган.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Сўзга чиқувчилар ёшлар профилактика ишларига қандай шаклларда жалб этилаётганлиги тўғрисида гапириб ўтдилар.
Давра суҳбати якунида муҳокама этилган масалалари юзасидан билдирилган фикрлар, таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб мутасадди ташкилотларга етказилишига келишиб олинди.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

«Халқ сўзи»,
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг