Ёшлар иш билан таъминландилар
Бўстон туманида мактаб битирувчиларини иш билан таъминлаш борасидаги ишлар кўлами тобора ортмоқда. "Кўҳинур" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "STILETEX" трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қўшма корхонасига уюштирилган ташриф ҳам йигит-қизлар учун фойдали бўлди.
— Корхона фаолияти билан яқиндан танишдик,-дейди мактаб битирувчиси Салоҳиддин Абдураззоқов. — Бу ерда ишчилар учун барча шароит яратилган экан. Уларни ишга олиб келиш ва уйига олиб бориш учун махсус автобуслар ажратилган. Бепул иссиқ овқат билан таъминланишган. Энг муҳими, ойлик маошлари ўз вақтида берилмоқда экан. Бу жамоада ишлаш ҳар бир ёш учун фахрли, албатта!
Шу куни 12 нафар ёшлар корхонада ишлаш истагини билдирдилар ва шу жойнинг ўзида ишга қабул қилиндилар.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг