Ёшлар иш билан таъминланди

10:41 08 Июль 2024 Жамият
210 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида Бағдод туманида янги авлодни ўз имконият ва салоҳиятини юзага чиқаришига кўмаклашишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу йилда туманда маҳаллалар кесимида хатлов жараёни амалга оширилиб, ишсиз йигит-қизларни доимий бандлигини таъминлаш чоралари кўриляпти. Эзгу саъй-ҳаракатлар доирасида куни кеча 20 нафар бағдодлик ёшларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Гап шундаки, тумандаги «Мурувват» ёшлар кичик саноат зонасида жойлашган «DEMUX 777» МЧЖ раҳбарияти ташаббуси билан бир гуруҳ ёшлар касаначилик асосида ишга жалб этилди. Шу тариқа эндиликда 20 нафар ёшлар корхонанинг хўжалик совун ишлаб чиқариш жараёнида кўмаклашади. Эзгу мақсад йўлида уларга корхона раҳбарияти томонидан ишлаб чиқариш ускуналари топширилди.

— Бугун менга ҳам субсидия асосида совун ишлаб чиқариш ускунаси берилди, — дейди «Матқулобод» МФЙда яшовчи Асроржон Имомназаров. — Бу борада тадбиркорлик кўникмасига эга бўлгач, кейинчалик ўз бизнесимни йўлга қўйишни мақсад қилганман.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер