Ёшартирувчи бешта маҳсулот номи маълум бўлди

13:05 07 Сентябр 2020 Дунё
4402 0

Россиялик олим Михаил Гинзбург ёшликни узайтирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумот берди.

Гинзбургнинг таъкидлашича, рационимизда албатта КЎК ЧОЙ бўлиши лозим. Ушбу маҳсулот қариш жараёнини секинлаштириш, организмни ёшартириш хусусиятига эга. Шу боисдан кунига икки-уч финжондан кўк чой ичиш тавсия қилинади.

Ёшартирувчи маҳсулотлар рўйхатига шунингдек, зайтун ёғи, зиғир уруғи ва балиқ ҳам киради. Бу маҳсулотлар фойдали ёғ кислоталарига бой бўлиб, қон-томирларда атеросклероз ривожланишига йўл қўймайди.

Бундан ташқари, аччиқ шоколад (шакар қўшилмаган) ҳам ёшликни узайтириш хусусиятига эга.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер