Ёш тадбиркорларга субсидия ажратилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Бу йил Асака туманидаги умумтаълим ҳамда профессионал таълим муассасаларини 5 минг нафарга яқин йигит-қизлар тамомлади. Уларнинг аксарияти абитуриент сифатида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган бўлса, баъзи ёшлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида. Вилоят ҳокимлиги, банк муассасалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда шу тоифа битирувчилар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда ёшларнинг ишбилармонлик қобилияти ва имкониятлари ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

— Тадбиркорлар оиласида улғайганим учун мустақил иш бошламоқчиман, — дейди Севинчой Абдужалилова. — Лойиҳам масъулларда қизиқиш уйғотди. Имтиёзли кредит маблағи ажратишди. Субсидия асосида тикув машиналари билан таъминлашди. Энди бу эътибор туфайли ўзим билан бирга, 5 нафар тенгдошим ҳам доимий иш жойига эга бўлади.
Шу куни 33 нафар битирувчиларга субсидия, 7 кишига имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Асака туманида ёш тадбиркорлар сони 40 нафарга ортди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг