Ёш тадбиркор 15 нафар кишини иш билан таъминлади

15:08 20 Август 2024 Жамият
303 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизнинг чекка-чекка ҳудудларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятининг йўлга қўйилиши аҳолини доимий иш билан таъминлаш, ҳудудларда хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шундай корхоналардан бири Шаҳрисабз туманининг Хонтепа маҳалласида «Ajx Zamin» масъулияти чекланган жамияти томонидан ишга туширилди.

— Лойиҳамизнинг умумий қиймати 2 миллиард 200 миллион сўмни ташкил этди, — дейди корхона раҳбари Хуршид Амирқулов. — Бугун ишлаб чиқараётган маҳсулотингиз сифат, дизайн ва нарх борасида ҳам бозор рақобатига дош бера олиши зарур. Бунинг учун ихтиёрингизда замонавий ва тежамкор технологиялар бўлиши керак. Шу боис мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатида қўлланиладиган энг сўнгги русумдаги технологияларни харид қилганмиз. Унда ёғочни кесиш, силлиқлаш, пресслаш, турли шакллар бериш, гул босиш ва шу каби барча ишлар компьютерлашган тизимда, ўта аниқ ўлчамда амалга оширилади.

Айни пайтда корхонада 10 турдан ошиқ мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Тайёр маҳсулот пешма-пеш ички бозорга етказиб берилмоқда. Бу фаолият ортидан 15 нафар кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер