Ёш чемпион – ота юртида

10:35 10 Январь 2022 Жамият
792 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд азалдан закий, илмий ва ижодий салоҳияти юқори иқтидор эгаларининг бешиги бўлиб келган. Атиги 17 ёшида чинакам ақл-заковат баҳси – шахмат оламида бетакрор ўйин кўрсатиб, дунё аҳлини лол қолдирган Нодирбек Абдусатторов учун ҳам Самарқанднинг бўлакча ўрни бор. Чунки отаси – полковник, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ўқитувчиси Фазлиддин Очилов Самарқанднинг Нарпай тумани Болғали қишлоғидан. Бобоси – Абдусаттор ота эса шу қишлоқда болаларга узоқ йиллар сабоқ берган, фахрий ўқитувчи. Нодирбекнинг болалик хотираларидаги энг ёрқин, энг масрур лаҳзалар мана шу Самарқанд замини билан боғланган бўлса, не ажаб.

Куни кеча Нодирбек Aбдусатторов ота юрти – Нарпайга келди. Унинг бу галги ташрифи нарпайликлар учун, айниқса, шу ерлик ёшлар учун байрамга айланди. Ёш чемпион тенгдошлари билан учрашувда аниқ мақсад сари интилиш ютуқлар гарови эканлигини айтди, галдаги режаларини сўзлаб берди.

Сўнг тумандаги 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида шахматга қизиқувчилар билан учрашди. Бирйўла 18 нафар рақиб билан дона суриб, “мастер-класс” ўтказди.

Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер