Ёш болали оналарнинг дўконга чиқиши тақиқланганми?

14:01 27 Апрель 2020 Жамият
696 0

Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева ёш болали оналарнинг дўконга чиқишига тақиқ қўйилмаганини маълум қилди.

“Йўқ. Бунга тақиқ қўйилмаган. Фақат санитария ва гигиена ҳамда карантин қоидаларига амал қилишингиз шарт.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамнинг тўпланиши (бир вақтда ҳаракатланаётган оила бундан мустасно) тақиқланган.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрелидан зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига рухсат этилган”, дейди Ўринбоева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер