Яширинча олиб келинаётган дрон фош бўлди
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга кириб келган фуқаронинг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда ДБҚ хабар берди.
Текширув натижасида фуқаро Н.Э. қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ва декларацияламасдан учувчисиз учиш аппаратини юртимизга олиб киришга уринганлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг