Яшил комета 50 минг йил ичида биринчи марта Ерга яқинлашади

22:38 01 Февраль 2023 Дунё
1532 0

Фото: Иллюстратив фото

1-2 февраль кунлари яқинда кашф этилган C/2022 E3 (ZTF) яшил кометаси Ерга 42 млн км масофага яқинлашади. NASA маълумотларига кўра, Шимолий ярим шарда комета январь ойининг катта қисмида эрталаб дурбин ёрдамида, Жанубий ярим шарда эса февраль ойи бошида кўринади.

Келгуси ҳафталарда комета қанчалик ёрқин бўлишига қараб, самовий жисм январь ойининг охиригача қоронғи осмонда оддий кўз билан ҳам кўриниши мумкин.

Комета муз ва чангдан иборат бўлиб, диаметри 1 кмни ташкил этади. Кометани юлдузлардан «думи» ҳамда унинг атрофидаги ёрқин доира туфайли ажратиш мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер