Яқин Шарқдаги уруш сабабли Баҳрайн ва Саудия Арабистонидаги «Формула-1» пойгалари бекор қилинди

16:38 16 Март 2026 Спорт
290 0

Яқин Шарқдаги вазият туфайли «Формула-1»нинг апрель ойига режалаштирилган Баҳрайн ва Саудия Арабистони босқичлари расман бекор қилинди.

Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) хабарига кўра, ташкилотчилар бир нечта муқобил вариантларни кўриб чиқишган, бироқ якунда апрель ойида ушбу пойгалар ўрнига бошқа ҳеч қандай алмаштирувчи мусобақа ўтказмасликка қарор қилишган.

Шунингдек, «Формула-2», «Формула-3» ва F1 Academy босқичлари ҳам бекор қилинган.

Шундай қилиб, 2026 йилги мавсумда режалаштирилган 24 та пойга ўрнига 22 таси бўлиб ўтади. Навбатдаги босқич 27–29 март кунлари Японияда ўтказилади, апрель ойидаги танаффусдан сўнг эса чемпионат 3 май куни Майами Гран-приси билан давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер