Япониялик мураббий Сурхон дзюдочиларига устозлик қилади

17:42 23 Июль 2025 Жамият
249 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Президентимизнинг 2028 йилги Олимпиадага муносиб спортчилар тайёрлаш борасидаги муҳим ташаббуслари доирасида Сурхондарё вилоятида спортни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар яратилмоқда.

Япониядан келган тажрибали дзюдо мураббийи, 5-ДАН қора белбоғ соҳиби ва халқаро лицензияга эга устоз Жунна Кикучи Сурхон спортчиларига келгуси бир йил мобайнида халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришда кўмаклашади.

Термиз шаҳридаги Кураш мажмуасида ўтказилган учрашувда Жунна Кикучи сурхондарёлик дзюдочиларда катта салоҳият борлигини таъкидлаб, уларни Олимпиада каби йирик мусобақаларга тайёрлаш учун барча билим ва тажрибасини сафарбар қилишга ваъда берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер