Японияда кучли зилзила юз берди. Цунами хавфи эълон қилинди
Иллюстратив фото
Япониянинг Мияги префектурасида зилзиладан кейин бир метр баландликдаги цунами қайд этилди
Япония шимоли-шарқида Тинч океанида Фукусима префектураси яқинида 7,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг ўчоғи 60 километр чуқурликда қайд этилган. Бу ҳақда мамлакат бош метеорология бошқармаси хабар бермоқда. Ер силкинишидан сўнг цунами хавфи эълон қилинган.
Зилзила маҳаллий вақт билан 23:36да содир бўлган. Ер силкинишлари Япониянинг шимоли-шарқидаги ва шимолидаги префектураларида ҳам сезилган. Жумладан, пойтахт Токиода кучли тўлқинли силкинишлар сезилган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг