Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан Ўзбекистонда энергия самарадорликни оширишга келишилди

20:06 22 Сентябр 2023 Сиёсат
462 0

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энергия самарадорлик соҳасида «Энергия менежерларини тайёрлаш марказини яратиш», «Энергия сарфи нолга тенг (ZEB) бинони қуриш пилот лойиҳаси» ҳамда «Энергияни тежаш норматив-ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш» лойиҳалари бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан икки томонлама келишувга эришилди.

1. Энергия менежерларини тайёрлаш дастурини яратиш лойиҳаси доирасида энергияни тежаш, яшил трансформация маркази ва энергия менежери дастури ишлаб чиқилади.

Лойиҳа доирасида марказнинг умумий дизайни, дастлабки ўқув материалларини тайёрлаш, энергия менежери дастурини тузиш, лойиҳанинг спецификацияси ва тахминий қиймати ҳамда энергия аудити қурилмаларининг стандарт ўлчовлари учун спецификациясини яратиш ишлари амалга оширилади.

2. ZEB кўргазмали пилот лойиҳаси доирасида япониялик экспертлар томонидан Энергетика вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг бино ва иншоотлари экспресс аудитдан ўтказилади ҳамда Ўзбекистондаги илк ZEB биноси ташкил қилинади. Лойиҳа доирасида ZEBни ривожлантириш учун Япониянинг интеграциялашган тизимини жорий этиш, Япония тажрибаси асосида Ўзбекистонда ZEB биноларни ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқилади.

3. Энергияни тежаш бўйича норматив-ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш лойиҳаси доирасида эса, энергияни тежаш стандартларини қайта кўриб чиқиш ҳамда унинг мазмунини яхшилаш ва самарали иситиш бўйича чора-тадбирлар таклифини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер