Япония бош вазири шов-шувли суратлар тарқалиши ортидан ўғлини ишдан бўшатди

18:47 29 Май 2023 Дунё
1103 0

Фото: Reuters

Япония бош вазири Фумио Кисида ўғлини қароргоҳдаги зиёфатдан олинган суратлар учун ишдан бўшатди.

Япония бош вазири Фумио Кисида отасининг расмий қароргоҳидаги зиёфатдан баҳсли суратларни оммавий ахборот воситаларида чоп этиши ортидан ўғлини котиблик лавозимидан бўшатди. Бу ҳақда “The Japan Times” нашри хабар бермоқда.

Ўтган ҳафтада қароргоҳдаги рамзий жойларда суратга олинган Сетаро Кисида ва унинг қариндошларининг суратлари ОАВда тарқалди. Улар орасида император томонидан тасдиқланганидан кейин вазирлар маҳкамаси аъзоларининг расман суратга олинадиган асосий зинапояда тушилган сурат ҳам бор. Ҳукумат аввалига бош вазир ўғлининг хатти-ҳаракати учун танбеҳ берганини таъкидлади.

Бироқ Кисида ўғлининг қилмиши сиёсий котибга тўғри келмаслигини айтиб, уни ишдан бўшатди.

“Мен ўз вазифамни халқ овозига диққат билан қулоқ солиб, кечиктириб бўлмайдиган масалаларни ҳал қилишга интиламан”, дея изоҳ берди у ўз қарорига.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер