Кеча, 1 февраль куни соат 15:34 да Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани «Марҳамат» МФЙ ҳудудида автомобиль ёнаётгани тўғрисида, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар тушган.
Пойтахт ФВБ ахборот хизматининг маълум қилишича, шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга соат 15:41 да етиб бориб, соат 15:46 да ёнғинни ўчирган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг