Янги Зеландияда бир кунда 4 марта кучли зилзила содир бўлди
Янги Зеландияда бир кунда тўртта зилзила юз берди. Биринчи 7,3 балли зилзила Гисборн шаҳри яқинида қайд этилган. Бир неча соатдан кейин яна 7,5 ва 8 балли иккита зилзила юз берди, сўнгги силкинишлар 6,5 бални ташкил қилди. Бу ҳақда «Известия» телеканали хабар бермоқда.
Зилзиладан сўнг баъзи ҳудудларда цунами хавфи эълон қилинди. Шимолий оролдаги минглаб аҳоли ўз уйларидан хавфсиз ҳудудларга кўчирилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг