Янги Зеландия келажак авлодлар учун тамаки чекишни тақиқловчи қонунни қабул қилди

13:36 14 Декабрь 2022 Дунё
1107 0

Унга кўра 2009 йил 1 январдан кейин туғилган барча одамларга тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланади.

Тақиқ келажак авлодлар чекишини олдини олишга қаратилган ва ҳукуматнинг мамлакатни 2025 йилгача «чекишсиз» тоифасига киритиш бўйича ташаббусининг бир қисми.

Янги қонунни бузганлик учун тахминан 96 000 доллар миқдорида жарима солинади.

Бундан ташқари, сигарет сотувчи дўконларни тахминан 6000 тадан 600 тагача қисқартириш режалаштирилган.

Янги Зеландияда чекиш даражаси - дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлиб - сўнгги 12 ой ичида 9,4% дан 8% гача пасаймоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер