Янги тегирмон блоки ишга туширилди

17:35 17 Июль 2024 Жамият
426 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Жорий йилда «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятида Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 1 миллиард долларлик 11 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Шу мақсадда 363 млн. долларлик маблағлар ўзлаштирилишига эришилди.

«Кокпатас ва Довгистов олтин конларида маъдан қазиб олиш (III навбати)» инвестицион лойиҳаси ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда катта аҳамиятга эга. Унинг умумий қиймати 281 миллион долларни ташкил этади. Ушбу лойиҳани амалга оширишда Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-гидрометаллургия заводида йилига 1миллион тонна олтин таркибли маъданни қайта ишлаш қувватига эга янги тегирмон блоки ишга туширилди.

— Мазкур лойиҳа доирасида флотация, биооксидлаш, фильтрлаш, қуритиш ва куйдириш цехларини кенгайтириш ҳам кўзда тутилган, — дейди 3-гидрометаллургия заводи директори Бекзод Ҳусанов. — Заводда тегирмон блоклари 7 тага етади. Шунингдек, йил якунига қадар саккизинчи «МШС» шарли тегирмон ўрнатилиши эвазига йиллик маъдан қайта ишлаш ҳажмини 10 миллион тоннага ошириш режалаштирилган.

7-сонли тегирмон блокининг ишга туширилиши заводда кунига 3000 тонна қўшимча маъданларини қайта ишлашга имкон беради. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 12 фоизга оширади. Натижада қўшимча 100 та янги иш ўрни яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер