Янги қиёфадаги зиё маскани очилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Булунғур тумани Ахборот-кутубхона маркази янги бинога эга бўлди. Зиё масканининг очилиш маросимида Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди вакиллари, Самарқанд вилоятидаги кутубхона фаолиятига алоқадор масъуллар, туман фаоллари иштирок этди.

Ахборот-кутубхона маркази янги биносида 2 та ўқув зали, 1 та фаоллар зали, 1 та компьютер хонаси, 6 та ходимлар учун хона, 1 та библиография, 1 та фондларни сақлаш хонаси ва 1 та кўзи ожизлар кутубхонаси жойлашган.

Тадбир иштирокчилари бинода яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, бир қатор ташкилотлар томонидан кутубхонага китоблар совға қилинди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунги кунда ушбу Ахборот-кутубхона марказида 8,5 минг номдаги 18 мингдан ортиқ китоблар мавжуд, келгусида уларнинг сони янада кўпаяди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг