Янги Ўзбекистон Сизнинг бизнес фаолиятингизда алоҳида ёрқин из қолдирадиган макон бўлиб хизмат қилади, деб ишонаман — Шавкат Мирзиёев

13:28 27 Апрель 2023 Сиёсат
463 0

Президент Шавкат Мирзиёев ялпи мажлисдаги нутқини якунлар экан, Ўзбекистон бугунги форум барча учун янги-янги имкониятларни очиб беришига, иштирокчилар бўлиб ўтадиган мулоқотлар орқали Янги Ўзбекистондаги бизнес учун беқиёс имкониятларни кашф қилишига ишонч билдирди.

“Сизлар ўзингиз истаган тинчлик ва барқарорлик, қулай инвестиция муҳити ҳамда зарур кафолатларни айнан бизнинг юртимизда топасиз. Бунга мен Президент сифатида кафолат бераман.

“Янги Ўзбекистон Сизнинг бизнес фаолиятингизда алоҳида ёрқин из қолдирадиган макон бўлиб хизмат қилади, деб ишонаман”, — деди давлатимиз раҳбари ва форум ишида ўзаро манфаатли келишувларга эришилишини тилади.

Айни пайтда ялпи сессияда фикр алмашиш ва муҳокамалар давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер