Янги ўқув қўлланманинг тақдимоти ўтказилди
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси кўмагида тайёрланган «Исломда гендер масалаларининг ўзига хос тамойиллари» номли янги ўқув қўлланманинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова иштирок этиб, қўлланма жамиятимизда мазкур масалага давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётган пайтда яратилганини алоҳида қайд этди.
Айтиш жоизки, ушбу рисолада долзарб масалаларга исломий ечимлар таклиф этилган. Хусусан, никоҳ, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбиясидаги азалий анъаналарнинг ўрни ва аҳамияти илмий асослаб берилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг