Янги йил байрамини янги уйда нишонлайдилар
Яқинлашиб келаётган Янги йил байрамини андижонлик 70 нафар оила янги уйда нишонлайдиган бўлди. Байрам олдидан бир гуруҳ оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган опа-сингилларимизга янги уй калитлари топширилди.


-Қизим Санобархоннинг турмушини ўйлаб сиқилардим,-дейди Андижон туманида истиқомат қилувчи Сайёрахон Ҳайитбоева. –Ногирон бўлгани боис кейинги тақдири нима кечади, деган хаёл тинчлик бермасди. Ҳукуматимиз томонидан янги уй берилиши барча ташвишларимни аритди.


“Кўҳинур” тантаналар саройида бўлиб ўтган тадбирда Андижон шаҳри, Хўжаобод ва Андижон туманларида истиқомат қилувчи 70 нафар уй-жойга муҳтож фуқароларга янги уй калитлари билан бирга эсдалик совғалари ҳам топширилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
(“Халқ сўзи”)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг