Ўзбекистон ҳудудига салқин ва қуруқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Эртага, 22 сентябрдан эътиборан Ўзбекистонда яна ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометерология маркази хабар бермоқда.
Унга кўра, 22 сентябрдан Ўзбекистонга салқин ва қуруқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, ушбу оқим иш ҳафтасининг охиригача республикадаги об-ҳавони белгилайди.
Ҳарорат фони ҳамма жойда 2-4 даражага пасаяди. Бу даврда асосан кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг