Янги бинолар фойдаланишга топширилди
Фото: “Халқ сўзи Online“
Бугун Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси ва Ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази биноси фойдаланишга топширилди.
Мазкур даргоҳ энг сўнгги замонавий техника ва мебеллар билан жиҳозланган бўлиб, барча қулайликларга эга. Бу ерда ўз фаолиятини эндигина бошламоқчи бўлган ёки бизнесини ривожлантиришни истаган тадбиркорлик субъектлари бир жойнинг ўзида ҳамма хизматлардан фойдаланишлари мумкин.
Умуман, буларнинг барчаси тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар, қулай шарт-шароитлар, имтиёз ҳамда преференциялар, энг аввало, давлатимиз раҳбари томонидан соҳа ривожи учун берилаётган катта эътибор натижасидир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг