Янги бинода ишлаш ва ўқиш мароқли
Архив фото
1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни арафасида Бухоро давлат университетининг филология факультети жамоаси замонавий ўқув биносига эга бўлди.
Собиқ ахборот технологиялари коллежи иншооти “Интеграл строй сервис” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 1 миллиард 510 миллион сўм маблағ эвазига реконструкция қилиниб, ушбу факультет ихтиёрига топширилди.
-Биз учун бу қўшалоқ байрамга айланди,-дейди факультет декани, филология фанлари доктори Дилшод Ражабов.-Шинам, кенг ва ёруғ хоналарда машғулотлар ўтишнинг гашти бўлакча.Аудиторияларимиз замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган.Бухородаги олий ўқув юртлари орасида биз биринчи бўлиб электрон доскалар ва бошқа инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда дастурлашган сабоқларни йўлга қўймоқдамиз.Буларнинг барчаси малакали, билимли, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашимизда қўл келади, албатта.
Айни дамда факультетда 1200 нафарга яқин талаба сабоқ оляпти.Бу ўтган йилдагига қараганда 200 нафарга кўп.Талабаларга ўнга яқин фан доктори, профессор, 26 нафар фан номзоди ўзбек, рус, тожик тили ва адабиётидан чуқур сабоқ беряпти.Шу далилнинг ўзиёқ мазкур факультетнинг илмий салоҳияти юқори эканлигини кўрсатади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
(“Халқ сўзи”)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг