Яна уч нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Беморлар сони 18 нафарга етди

21:29 18 Март 2020 Жамият
1132 0

Бундан бир муддат олдин Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг онаси, келини ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Ҳар уч фуқаро ҳам шу вақтгача тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 18 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер