Яна бир мамлакатда коронавирус етиб борди

12:04 13 Март 2020 Дунё
1213 0

Фото: Reuters

Тринидад ва Тобагода COVID-19 коронавируси билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди.

Бу ҳақда Trinidad and Tobago Guardian газетаси мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Терранс Дейалсингх таяниб хабар тарқатди.

Расмий шахс маълумотига кўра, коронавирус инфекциясини юқтирган 52 ёшли эркак 9 март куни Швейцариядан қайтиб келган.

Терранс Дейалсингх, инфекция юқтирган одам касалликнинг енгил шаклига эга. Шу боис у ўз уйида карантин қилинади.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича эса коронавирус инфекцияси 131 851 кишида аниқланган. Касалликни юқтириб олган 4948 киши ҳаётдан кўз юмган.

Вирус тарқалиши бошланган Хитойда инфекцияни юқтириш ҳолатлари кескин камайган. Хусусан, сўнгги бир суткада бу ерда саккизта янги ҳолат аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер