Яна бир ҳамюртимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

17:01 12 Апрель 2018 Спорт
1750 0

Шу кунларда Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг навбатдаги куни ҳамюртимиз Озода Собиржонова кумуш медални қўлга киритди.

У  52кг вазн тоифасида финалгача бўлган беллашувларда барча рақибларини мағлубиятга учратган эди. Аммо ҳал қилувчи баҳсда АҚШ вакиласи Анастасия Золотичга имкониятни бой бериб қўйди.

Бунгача ўғил болалар ўртасида ўтказилган баҳсларда Амирбек Тўраев (-45кг) кумуш, Улуғбек Рашидов (-51кг.) бронза медалини қўлга киритган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер