Ялпи мажлис: эътирозлар сабабли қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди

12:14 22 Февраль 2022 Жамият
648 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Депутатларнинг қайд этишича, мазкур соҳани тартибга солиш бўйича жорий амалиётда давлат мулкини бошқариш ва сақлаш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш талаби белгиланмаган. 

Давлат корхоналари учун корпоратив бошқарувнинг асосий тамойилларига асосан жамият (омма, барча фуқаролар) давлат активларининг охирги мулкдори ҳисобланиши, шу боис, давлат мулкини бошқарувчи орган давлат мулкларини бошқариш соҳасида маълумотлар очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши халқаро ташкилотлар экспертлари томонидан тавсия этилган.

Қонун лойиҳасида Агентлик ҳар йили 1 августга қадар давлат иштирокидаги корxоналарнинг ўтган йил фаолияти натижалари тўғрисидаги йиғма ҳисоботни Олий Мажлис палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиши ва ўз веб-сайтида эълон қилиши лозимлиги кўрсатилмоқда.

Қизғин муҳокамаларда депутатлар лойиҳа юзасидан айрим эътирозларни билдирди. Айрим моддаларни қайта ишлаш ва маромига етказиш бўйича таклифлар берди. Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер