Якуний давлат аттестация имтиҳонларини ўтказиш тартиби тасдиқланди
Якуний давлат аттестация имтиҳонларини ўтказиш тартиби ва спецификацияси тасдиқланди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
9-синф ўқувчилари 4 та фандан имтиҳон топширади:
- Она тили ва адабиёт, 1 июнь — ёзма (180 дақиқа, 10 та савол);
- Математика, 4 июнь — ёзма (180 дақиқа, 20 та савол);
- Ўзбекистон тарихи, 8 июнь — ёзма + оғзаки (180 дақиқа, 5 та савол);
- Жисмоний тарбия, 1–6 май — амалий.
11-синфлар 3 та мажбурий + танлов фанлардан имтиҳон топширади:
- Она тили ва адабиёт, 2 июнь — ёзма (180 дақиқа, 15 та савол);
- Ўзбекистон тарихи, 9 июнь — ёзма (180 дақиқа, 20 та савол);
- Математика, 5 июнь — ёзма (180 дақиқа), асосий — 20 та савол, чуқурлаштирилган — 25 та савол. Чуқурлаштирилган танланса — 1 та танлов фан, асосий танланса — 2 та танлов фан.
Маълумот учун, танлов фанларини синф эмас, ҳар бир ўқувчи ўзи мустақил танлайди. Танлов фанлар олдиндан ариза орқали белгиланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг