Яккабоғ ҳокими 311 млн сўмлик «Каптива» харид қилмоқда
Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев 311 млн. сўмлик «Каптива» харид қилмоқда. Автомашинани харид қилиш масаласи Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида депутатлар томонидан тасдиқланган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар берди.
Харид қилишга сабаб қилиб, 2014 йилда ишлаб чиқарилган, ҳозирда яроқсиз ҳолга келиб қолган «Жентра» хизмат машинаси кўрсатилган.
«Савол туғилиши табиий: Яқинда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида туман ва шаҳар ҳокимлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи - БҲМнинг 1000 баравари (245 млн. сўм)дан ошмаслиги айтилган. Нега 311 миллион?
Ушбу қарорнинг 1-иловасида «Бориш қийин бўлган ва тоғли туманлар ҳокимлари учун хизмат автотранспорт воситасини харид қилишда двигателнинг энг юқори қуввати 3 000 см3 гача оширилишига рухсат этилади», дея қўшимча қилиб кетилган. Яккабоғ туманининг 62.7 фоиз майдони тоғли ҳудудлар ҳиссасига тўғри келади. Шу сабабли, «Каптива» автомашинаси харид қилиш қонунга зид эмас, деб топилган», дейди у.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг