Яхши хабар: Дунёда кетма-кет тўртинчи ҳафта коронавирус юқтирганлар сони камаймоқда

23:30 11 Февраль 2021 Дунё
959 0

Фото: AP

Ўтган ҳафта давомида дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 17 фоизга камайган. Шу тариқа инфекция юқтириш бўйича кетма-кет тўртинчи ҳафта пасайиш кузатилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар қилмоқда.

Ўтган ҳафта ичида "Covid-19" асоратларидан 88 минг киши вафот этган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 10 фоизга кам. Ўтган ҳафтада 2,5 миллионта янги ҳолат қайд этилган, ваҳоланки бир ҳафта олдин бу рақамлар 3,1 миллион кишини ташкил этган эди.

Коронавирус билан энг кўп зарарланиш бўйича АҚШ ҳамон етакчи. Ушбу мамлакатда бир ҳафта ичида яна 871 минг киши инфекцияни юқтириб олган. Ушбу рўйхатда кейинги ўринларда Бразилия, Франция, Россия ва Буюк Британия бормоқда.

Дунё бўйича "Covid-19" расман тасдиқланганлар 107 миллион кишидан ошган, унинг асоратлари туфайли 2,5 миллиондан ортиқ одам вафот этган. Инфекциядан фориғ бўлганлар сони 79 миллион нафардан ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер