Ядровий уруш ҳеч қачон бошланмаслиги керак, унда ғолиблар бўлмайди — Жо Байден 

21:59 21 Сентябр 2022 Дунё
1187 0

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байден Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқи чоғида ядро уруши ҳеч қачон бошланмаслиги кераклигини ва унда ғолиблар бўлмаслигини таъкидлади.

«Ядро урушида ғолиблар бўлиши мумкин эмас ва уни ҳеч қачон бошламаслик керак. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари содиқлигини яна бир бор тасдиқладилар», деди Байден. Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда хавотирли тенденциялар кузатилмоқда.

Аввалроқ, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг «Reuters Next» онлайн форумида Россия ядровий можарода ғалаба қозона олмаслигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия томонидан ядро қуролидан фойдаланиш унинг учун мисли кўрилмаган оқибатларга олиб келади.

Столтенбергнинг қайд этишича, НАТО Москва билан алоқада ва унинг ҳаракатларини кузатиб боради.

Жорий йилнинг 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш бўйича «ҳарбий махсус операция» ўтказишга қарор қилганини маълум қилди. Ушбу операцияни ўтказиш қарори АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Россияга қарши янги санкциялар сабаб бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер