“Women in Tech” Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади
“Women in Tech” нотижорат ташкилоти Марказий Осиё давлатлари ичида, биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади.
Ташкилот хотин-қизларнинг фан ва технологиялар соҳасида муваффақиятга эришишларида қўллаб-қувватлаб келмоқда. Унинг бош офиси Парижда жойлашган бўлиб, 48та мамлакатда филиаллари мавжуд.
Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда 2 март куни Тошкент шаҳрида “Women in Tech” ташкилоти фаолиятининг йўлга қўйилиши муносабати билан тадбир ўтказилди. Ўтказилган расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова, IT Park Uzbekistan, шунингдек, Республиканинг йирик IT-компаниялари вакиллари ҳамда IT соҳасига қизиқувчилар иштирок этишди.
Маълумки, турли соҳаларда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизлар имкониятини кенгайтириш бугун Ўзбекистонда устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу борада қабул қилинган қарорлар, жамият ҳаётининг барча соҳаларида уларнинг ролини оширишни кўзда тутади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг