Владимир Норов Ташқи ишлар вазири лавозимига маъқулланди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимига Владимир Норов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг