«Визанинг ўзи етарли эмас»: Миграция агентлиги огоҳлантириш билан чиқди (+видео)

11:10 11 Февраль 2026 Жамият
373 0

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали фирибгарлар томонидан «хориждаги осон иш» ва мавсумий ишлар ҳақидаги таклифлар кўп учрамоқда. Афсуски бундай таклифларга алданиб, маблағларини бой бераётган фуқаролар ҳам йўқ эмас.

Миграция агентлиги интернетда тарқалаётган шу каби рекламаларга алданиб қолмасликка чақирди. Билдирилишича, кўп ҳолларда бундай рекламалар фирибгарлар томонидан тарқатилади.

Шу сабабли, хорижга ишга бормоқчи бўлган фуқаролар қуйидагиларга амал қилишлари лозим бўлади:

  • Фақат лицензияга эга расмий агентликлар орқали иш топинг;
  • Шартнома имзолашдан олдин барча мажбурият ва ҳуқуқларни диққат билан текширинг;
  • Визанинг ўзи бу иш жойи бор дегани эмас, шартнома бандларида иш билан таъминланишингиз кафолатланиши шарт.

Шунингдек, ҳар қандай иш таклифини ишончли ёки ишончсиз эканлигини Миграция агентлигининг 1282 қисқа рақами орқали аниқлашингиз мумкин бўлади.

«Хорижда ишга жойлаштириш ваколати бўлмаган консалтинг фирмалардан ўзингизни ҳимоя қилинг – вақтингиз ва маблағингизни асранг», — дейилади огоҳлантириш хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер