Вилоят ҳокими ёшлар билан учрашди

18:35 30 Декабрь 2022 Жамият
832 0

Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида Хоразм вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Раҳимовнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Вилоят раҳбари ёшларга оид давлат сиёсати ижроси доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида тўхталиб, тадбир иштирокчиларини расмиятчиликдан холи бўлиш, очиқ ва ошкора мулоқот қилишга чақирди.

Жуда самимий руҳда ўтган очиқ мулоқотда ёшлар ўзларининг ғоялари, таклифларини билдирдилар, муаммолари ечимида амалий ёрдам сўрадилар. Ёшлар томонидан кўтарилган масалаларнинг бир қисми шу жойнинг ўзида ечимини топди. Учрашув якунида бир гуруҳ фаол ёшларга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва совғалари топширилди.

 

Одилбек Одамбоев «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер