Вилоят ҳокими: Тунда шамол бўлса, уйқум қочади
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев яқинда “Indorama Agro” хорижий корхонаси вакиллари билан мулоқот ўтказди.
Унда вилоят раҳбари ҳозирги ғалла ўрим-йиғими мавсумининг масъулияти юзасидан ўз фикрларини айтиб ўтди.
— Тунлари шамол бўлса, уйқум қочади, - деди вилоят ҳокими. — Ҳозир ўримнинг айни палласи. Ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун катта куч сафарбар этганмиз.
Эслатиб ўтамиз, республика бўйича ғалла ўрим-йиғимининг бориши бўйича Сурхондарё, Сирдарё, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари илғорлар сафида бормоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг