Вьетнам давлати билан уруғчиликда ҳамкорлик йўлга қўйилади

16:01 09 Январь 2023 Иқтисодиёт
598 0

Айни кунларда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ Вьетнам давлатининг Далат шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ томонидан Далат шаҳрида наслли уруғларни етиштириш жараёнлари ўрганилмоқда. У ерда наслли ипак қурти уруғларини бир оила шаклида кўпайтириш усули қўлланилади.

Далат шаҳрида об-ҳаво мўътадил экани ҳисобига туб аҳоли йилига 10 мартагача ипак қурти боқиб, 10 минг тонна ҳўл пилла олади.

Вьетнамлик ҳамкорлар билан ипак қуртининг «вьетнам» зотини Ўзбекистонга олиб келиб кўпайтириш юзасидан келишувлар амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер