Венесуэлада инфляция 1000 фоиздан ошиб кетди
2020 йилнинг ўтган саккиз ойида Венесуэлада нархларнинг кўтарилиши 1000% дан ошиб кетди.
Бундай маълумотлар мамлакат президенти Николас Мадуро ва унинг ҳукуматининг сиёсий мухолифлари томонидан назорат қилинадиган Миллий ассамблеянинг молия қўмитаси (бир палатали парламент) томонидан эълон қилинди.
«Инфляция август ойида 25,04%ни, йил бошидан бери эса 1079,67%ни ташкил этди», - дейилади парламент ҳисоботида.
Йиллик ҳисоботда нархларнинг ўсиши 3078% ни кўрсатган.
Февраль ойида Венесуэла Марказий банки 2019 йилда мамлакатда инфляция даражаси 9585,5 фоизни ташкил этганини маълум қилган эди.
Аммо расмий маълумотларнинг етишмаслиги сабабли 2017 йилдан буён миллий иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ҳисоботларни мустақил равишда тайёрлаган парламент аъзоларининг фикрига кўра, ўтган йили нархлар 7374,4 фоизга ўсган.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда гиперинфляция, миллий валютанинг қадрсизланиши ва энг муҳим товарларнинг етишмаслиги билан бирга кечаётган ижтимоий-иқтисодий инқирозни бошдан ўтказаётган Венесуэлани БМТ маълумотларига кўра, деярли 80%ини минтақа штатларида яшовчи 4,5 миллионга яқин аҳоли тарк этган.
Баъзи прогнозларга кўра, 2020 йилда уларнинг сони 6,5 миллион кишига кўпайиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг