Венесуэла терма жамоаси Тринидад ва Тобагони мағлуб этди
Бугун, 27 март куни Тошкент шаҳрида FIFA Series мусобақаси старт олди. Ушбу турнирда Ўзбекистон, Габон, Тринидад ва Тобаго ҳамда Венесуэла терма жамоалари иштирок этмоқда.
Мусобақани очиб берган ўйинда Венесуэла терма жамоаси Тринидад ва Тобагони 4:1 ҳисобида мағлуб этди. «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтган баҳсда жанубий америкаликлар ишончли ғалабага эришди.
Голларга ғолиблар сафида Делвин Алфонсо (2 та) ва Саломон Рондон (2 та) муаллифлик қилди. Рақиб жамоанинг ягона жавоб голи эса Реон Мур ҳисобига ёзилди.
Маълумот учун, FIFA Series доирасидаги кейинги ўйинлар 30 март куни бўлиб ўтади. Унда Венесуэла Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушади, Тринидад ва Тобаго эса Габон билан куч синашади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг