Велосипед ҳайдовчи ҳам мастлик бўйича текширилиши мумкинми?
Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 4 млн 950 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 9 млн 900 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг