Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

16:50 11 Ноябрь 2022 Жамият
889 0

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Мазкур қуёш фотоэлектр станцияси йилига 1,1 млн кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди. Шу билан бирга, эҳтиёжидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имконияти ҳам яратилди.

Ушбу станция Президентимиз раислигида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер