Вазир Ҳилола Умарова Сурхондарёдаги мактабгача таълим ташкилотида бўлди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Термиз шаҳридаги 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса жамоаси ва болажонлар билан суҳбатлашди.
Унда янги ўқув йилига тайёргарлик, тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, таълим муассасаси фаолиятини янада яхшилаш каби мавзуларда сўз борди.

Шунингдек, вазир муассасада ташкил этилган бадиий гимнастика тўгараги фаолияти билан яқиндан танишди. Тўгаракка аъзо қизлар билан мулоқот қилди.
Учрашув доирасида вилоятда боғча ёшидаги болаларни гимнастика тўгаракларига жалб этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тақдимоти ўтказилди.

— Бугунги кунда таълим соҳаси янгиланиш, юксалишнинг янги даврига ўтди, — дейди 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори Насиба Хушшиева. — Мактабгача таълим тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Шаҳар ва қишлоқларимизда қанчалаб янги боғчалар очилди. Болажонлар боғча ёшидан ўз иқтидорини намоён этиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Бу келажакка мустаҳкам пойдевор бўлади.
Айни вақтда Термиз шаҳрида 32 та давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд. Эътиборлиси, уларнинг барчасида бадиий гимнастика тўгараклари фаолият юритмоқда. Мазкур тўгараклар «Соғлом зурриёд» шиори остида ташкил этилган бўлиб, машғулотлар малакали устозлар томонидан олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг