Ватанга ва Миллатга бўлган сўнмас муҳаббат
Архив сурат
Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг «Ишонч» ҳамда «Халқ сўзи» газеталарида эълон қилинган
«Шавкат Мирзиёев: Мен умримни шу халққа тикканман» сарлавҳали мақоласига муносабат.
«Халқ сўзи» газетасининг 2024 йил 22 майдаги 99 (8722)-сонида сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг «Шавкат Мирзиёев: Мен умримни шу халққа тикканман!» номли мақоласи чоп этилди.
Муаллиф иқтисодчи бўлмасада, Юртбошимиз олиб бораётган халқпарвар сиёсатнинг ичида яшаётганлиги учун кўп жараёнлар ҳақида ўзининг шахсий қарашларини шу азиз Ватаннинг бир фарзанди сифатида айтишга ҳақли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Мақола йирик 9 қисмга бўлиниб, таҳлил қилинган. Унинг 4-қисмида бугун мамлакатимиз иқтисодий тизими тўлиқ қайта барпо этилганлиги, қанчалик оғир бўлмасин, бозор механизмларини амалда жорий этиш бошлаб юборилганлигини қайд этилади. Мақолада иқтисодиётимизни оёққа турғазмасдан туриб, маънавияту маърифат ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмаслиги, шу боис бу борадаги ишлар, аввало, аҳолининг муаммоларини ҳал этишдан бошланганлигини баён қилади. Бунинг натижасида бугун жуда жўн бир амалиётга айланиб қолган банк карточкасидаги пулларни нақд пулга айлантириш, миллий валюта курсининг «қора бозор»да бошқа, банкларда эса бошқача бўлиши, хорижий валюталарни сотиб олиш, фуқароликка эга бўлиш, Ўзбекистоннинг исталган ҳудудидан уй-жой ва мол-мулк сотиб олиш ҳамда уларни рўйхатга қўйиш билан боғлиқ кўп-кўп муаммоларга ечим топилди, дея иқтисодиётда қилинган ислоҳотларни муаллиф бирма-бир таҳлил қилинган.
Қувонарлиси, Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда инсон капиталини янада ривожлантиришга қаратилган фикрлари 6-қисмда жудаям таъсирли баён қилинган. Мақолада муаллиф тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбиядир, дея ўта таъсирли жумлаларни баён қилган. Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Шу боис Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч ва маблағлар йўналтирилганлигини алоҳида мадҳ этган. Айниқса, бу жараёнларда ўқитувчилар мавқеини юксалтириш бўйича Президентимиз улкан ишларни амалга оширганликлари биз олимларни жудаям хурсанд қилиб келмоқда.
Мақола сўнгида муаллиф Миллат Лидерининг қатъияти, Ватанга ва Миллатга бўлган сўнмас муҳаббати, Янги Ўзбекистоннинг порлоқ келажагини яратиш йўлида халқимиз учун илҳом сарчашмаси бўлиб хизмат қилажагини айтиб, бизларни янада сергак ҳамда ватанпарвар бўлиб, кўпроқ илм ва маърифат йўлида фарзандларимизга таълим-тарбия беришда жонбоз бўлишга етаклайди.
Шуни ҳам таъкидлашни истардикки, «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ушбу тарихий сондаги тарихий мақолани бизнинг илмий тадқиқот Марказимиз жамоаси томонидан чуқур муҳокама қилиб, зарур хулосалар чиқариш билан бирга, галдаги устувор вазифаларимизни белгилаб олдик.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий тадқиқот Маркази олимлари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг